Республикада қишлоқ хўжалигида экинлардан мўл ва сифатли ҳосил олишнинг истиқболли технологияларини яратиш, ошириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалик экинлар турини тўғри танлаш орқали тупроқ унумдорлигини сақлайдиган ва оширадиган, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондирадиган, ғўза, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминлайдиган минерал ва органик ўгитларни биргаликда қўллаш тизимини янада такомиллаштириш, уни ишлаб чиқаришга жорий этиш давр талаби бўлиб қолмоқда.