Кейинги пайтларда тадқиқотчилар диққатини ўзаро фикр алмашиниши, алоқа-муносабат жараёнининг тадқиқи, ижтимоий нутқ табиати ўзига кўпроқ тортмоқда: тилшунослар назаридан четда қолиб келган бу масала ҳозирги кунда фаннинг энг муҳим муаммоларидан бирига айланди . Систем - структур тилшунослик лисоний парадигмаларни – ўзаро ўхшаш бўлган ҳодисалар сирасини ажратар экан, ахборот қиймати, лисоний тизимдаги мавқеи, вазифаси бир хил бўлган ҳодисаларни соф лисоний нуқтаи назардан бир-бирига тенг сифатда айни бир парадигмага ёки сирага бирлаштирди.