Ушбу ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг қурилиш, мухандислик, сув хўжалиги, транспорт ва касбий таълим соҳалари бўйича билим олувчи бакалавриат талабалари учун мўлжалланган. Ўқув қўлланмада назарий маълумотлар бакалавриатура талабларидан келиб чиққан ҳолда қисқача баён қилинган бўлиб, механиканинг статика бўлимидаги текисликда жойлашган кучларни қўшиш ва мувозанат шартлари фазодаги кучлар системасининг хусусий ҳоли сифатида ёритилган; кинематика бўлимидаги кинематик катталиклар аввал вектор усулида берилиб, сўнгра координата ва табиий усулда келтириб чиқарилган; динамика бўлимида эса қаттиқ жисм ва моддий нуқта динамикасининг умумий теоремалари хусусий ҳол сифатида баён этилган.