Ўз соҳамиз талабларидан келиб чиқиб, бугун биз машҳур ижодкор Муҳаммад Юсуфнинг қалби, кўнгли ёки руҳини унинг ижоди орқали тушунишга ҳаракат қиламиз. Муҳаммад Юсуф ҳаёти воқеаларини ўқиб, унинг ғалати хулқ-атворга, баъзан девиантликка, меланхолияга, таркидунёчиликка мойил шахс бўлганлигини англаймиз. Ижод ўзи девиантлик ҳисобланиб, жамият нормаларини ёриб чиқа олган, бошқалардан кўра кенгроқ ва теранроқ тафаккур юрита оладиган, қалби нозик, қалб кўзи очиқ, ўзини англаган ва ўз принципларига эга одам ижод қила олади.