Ижод жараёнини психологик жиҳатдан ўрганишдан мақсад ижодий муҳит, ижодий иқлим, ижодий гуруҳлар, ижодкор шахси учун қулай психологик шарт-шароитлар яратишдир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг IX боб, 42-бандида таъкидлаб ўтилганидек, «Ҳаммага илмий ва техник ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техник тараққиёти ҳақида қайғуради».