Ушбу ўқув-қўлланмада Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач, унинг таркибида бўлган Қорақалпоғистоннинг мақоми олий ҳокимият республика даражасига кўтарилишида ва бу мақомнинг Ўзбекистон томонидан муҳофаза этилиши, Қорақалпоғистон давлат суверенитети тўғрисидаги Декларациясининг, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши ҳамда Қорақалпоғистоннинг Конституциявий ҳуқуқий тизими ҳақида батафсил сўз юритилади. Шу билан бирга Қорақалпоғистон давлатчилигининг шаклланиши ва тараққиётида ғоявий омилларнинг аҳамияти, иқтисодий омилларнинг ўрни ҳамда сиёсий-ижтимоий тузумдаги ўзгаришлар каби масалалар ёритилган.