Урология сўзи грек тилидан олинган бўлиб «ovpov» - сийдик, «loyia» - таълимот, фан деган маънони билдиради. Урология фани тиббиётда хирургик йўналишдаги соха хисобланади ва нефрологиядан тубдан фарқланади. Шу сабабли хам, урология фани буйраклар, сийдик ажратиш тизими ва эркаклар таносил аъзолари касалликларининг хирургик патологиясини ўрганадиган фан саналади. Унинг бир неча йўналишлари мавжуд: умумий урология, онкоурология, фтизиоурология, андрология, урогинекология ва х.к.