Хозирга қадар ўғит меъёрлари яхши ўрганилган бўлса-да, минтақа тупрок-иқлимини хисобга олган холда, серхосил, дон сифати юқори янги буғдой навларини етиштиришда уларнинг биологик хусусиятларига мос, сув, маъдан ўғит ресурсларидан самарали фойдаланишга, дон таннархини пасайтиришга имкон берадиган, ресурстежамкор техналогиялар ишлаб чиқилмаган. Бу вазифаларни хал этиш учун Андижон вилояти Избоскан туманида Ш.Юсупов массивида жойлашган “Якаккатутлик Мўминжон” фермер хўжалиги шароитида кузги буғдойни дон ҳосили шаклланишига минерал ўғитлар меъёрларини таъсирини ўрганилди.
Мақолада кузги буғдой «Краснодарская-99» нави дон ҳосилини шаклланишига ўғит меъёрларини таъсирини ўрганиш юзасидан олиб борилган илмий тадқиқот ишлари маълумотлари келтирилган.