Органик олам эволюцияси хозирги замон биология фанининг ютухлари, яъни микро эволюция асослари эволюциянинг бошлангич материали, бирлиги, ходисаси, омиллари, табиий танланиш хиллари хақидаги билимлар шулар жумласидандир. Дарвингача бўлган даврда органик дунё эволюцияси хақидаги назарияни биринчи марта франсуз таббиётшуноси Ж. Б. Ламарк (1744—1829) яратди. У дастлаб бо¬таника, кейинчалик зоология сохасида илмий изланишлар олиб борди. У эволюция хақидаги ғояни дастлаб "Зоологияга кириш" асарида илгари сурган бўлсада, 1809 йилда чоп этилган "Зоология фалсафаси" асарида уни эволюцион Жан Батист Ламарк назария холига келтирди.