Ўткир сийдик тутилиши - сийишнинг бузилиши (дизурия)нинг энг кўп учрайдиган турларидан бири бўлиб, бунда кишида тўсатдан, сийишга кучли хохиш бўлган холда мустақил сийолмаслик вужудга келади. Ўткир сийдик тутилишига бошқа (бош мия, асаб тизими, усмала, рухий касаллик) аъзоларнинг касалликлари хам сабаб булиши мумкин. Аммо бундай холатларда беморлар кўпинча, аввало уролог врачларга мурожат қилишади.