Донли экинлар селекцияси ва уруғчилиги” фанида умумий селекция фанида олинган билимлар, қўлланиладиган услублар асосида алоҳида экинларнинг янги навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш масалалари ўрганилади. Донли экинларга ўзидан чангланувчи ўсимликлардан юмшоқ буғдой, кузги қаттиқ буғдой, баҳори юмшоқ буғдой, баҳори қаттиқ буғдой, кузги арпа, баҳори арпа, кузги сули, баҳори сули, шоли, тариқ, жўхори, четдан чангланувчилардан-маккажўхори ва жавдар киради.