Ҳозир Республикамизда тракторсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводлари, ихтисослаштирилган конструкторлик бюролари ва жуда кўп илмий тадқиқот институтлари янги машина ва механизмларни яратиш борасида унумли фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Технологик машиналарни ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаш учун Республикамизнинг турли ҳудудларидаги табиий иқлим шароитларини ҳисобга олувчи илмий асосланган машиналар тизими яратилган, тракторлар ва машиналар ҳар беш йилликка тузиладииган машиналар тизими асосида яратилади.