Републикада ғалла етиштириш, кўпайтириш, сифатини оширишда уни етиштириш технологияси элементларидан экиш муддати, экиш меъёри ҳамда кузги буғдой илдиз ва илдиздан ташқари озиқлантиришни ва ҳосилдорлик хусусиятларига таъсири тўғрисидаги муаммолар ҳалигача тўла ўз ечимини топгани йўқ. Бу эса ўз навбатида дон сифатини оширишга қаратилган тадқиқот ишларини олиб боришни тақазо этади. Республикада экиш муддати, экиш меъёри, уруғлик майдонларидаги ўсимликларни озиқлантириш муддати ва меъёри ҳамда уруғликни йиғиштириб олиш муддатларини уруғлик сифатига таъсирини ўрганишга бағишланган тадқиқот ишларини кучайтириш кўрсатилган. Ушбу диплом иши ҳам суғориладиган ер шароитида уч хил ўғитлар фондида (N210P90K60) буғдойни озиқлантиришнинг сифати ва ҳосилдорлик хусисиятларига таъсирини ўрганишга қартилган.