Буни бугунги фермер хўжаликларининг ҳозирда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи асосий кучга айланганлигидан ҳам кўриш мумкин. Дунё аҳолиси сони шиддат билан ўсаётган, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига эҳтиёж тобора ортиб бораётган ҳозирги шароитда халқимизни хўжалик маҳсулотлари билан етарлича таъминлаш борасида аграр соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларнинг самарали тизимини яратишни тақозо этади. Бу борадаги энг устувор вазифа — сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ерлардан унумли фойдаланиш, бунинг учун биринчи навбатда ернинг хақиқий эгаларини топиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш, сақлаш, қайта ишлаш, экспортга йўналтириш, уларни маблағ билан таъминлаш каби комплекс масалаларни ҳал этишдан иборат.