Мактабни ислоҳ қилиш йўналишлари ва «Давлат тили ҳақида»ги Қонун талабларини бажариш, хусусан, она тили таълимига янгича муносабат муаммосини ҳал қилиш мақсадида Самарқанд шаҳрида «Ўзбек тили» домий анжумани таъсис қилинди. Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидаги каби истиқлол таълим тизимини ҳам ислоҳ қилишни тақазо қилди. Шу муносабат билан она тилидан таълим мазмунини янгилаш, тадрис усулини ўзгартириш муаммоси кун тартибидаги долзарб масалалардан бири бўлди.