Ўзбек драматургиясида тарихий шахслар образи талқинидаги ўзига хослик

Ўзбек драматургиясида тарихий шахслар образи талқинидаги ўзига хослик
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
Magistrlik dissertatsiyasi
Nashr etilgan yili:
2009
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-11 03:35:44
Ўзбек драматургияси шонли тарихий йўлни босиб ўтди. Жанр сифатида шаклланиб ўзбек адабиётининг етакчи тармоқларидан бирига айланди. Ўзбек адабиётидаги бошқа жанрлар қаторида бу жанрнинг ривожланиш босқичларида ҳам юксалишлар билан бирга, маълум даражада замон талабидан орқада қолиш холатлари ҳам кузатилди. Лекин барибир бу жанр ўзбек адабиётининг етакчи жанри сифатида ривожланиб келди ва ҳозирги мустақиллик шароитида ҳам муваффаққиятли тараққий этиб келмоқда. Ҳар бир адабиётда у ёки бу жанрнинг шаклланишида, ривожланишида муҳим роль ўйнайдиган ижодкорлар бўлади. Шу жанрнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши ўша ижодкорларнинг номи билан боғлиқ бўлади. Бошқачароқ қилиб айтганда ҳар бир адабиётда муайян жанрнинг асосчилари бўлади. Шу жанр ўша ижодкорнинг номи билан боғлиқ бўлади. Шу нуқтаи назардан қарасак, ўзбек драматургияси, унинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари тўғрисида сўз юритилса, биринчи навбатда, Бехбудий, Хамза Хакимзода, Фитрат, Чўлпонларнинг номи ва драма асарлари кўз олдимизга келади. Ўзбек драматургиясининг тараққиёт жараёнларини уларнинг саҳна асарларисиз тасаввур қилиш мумкин эмас деб ҳисоблаймиз. Беҳбудийнинг «Падаркуш», Хамзанинг «Бой ила хизматчи» ва «Захарли ҳаёт», Фитратнинг «Абулфайзхон» ва «Темур Сағанаси» каби драмалари ўзбек драматургиясининг илк намуналари эди.

Дабавлено : 2021-04-11 03:35:44

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш