Ҳозирги даврда олий таълим ва Касб-хунар коллежларида таъсвирий санъат дарсларида ва тўгарак машғулотларида тасвирий санъатга оид қизиқарли суҳбатлар уюштириш, ўқувчиларга таълим-тарбия беришнинг энг яхши шақилларидан бири ҳисобланади. Суҳбатлар натижасида уларнинг эстетик диди тарбияланади, дунёқараши шақиланади, билими ошади ва санъат асарларини идрок қилишда чуқур назарий билимга эга бўладилар. Ўқувчилар табиатдаги, ҳаётдаги гўзалликларни сеза билишни ўрганадилар