Ижтимоий эҳтиёж, манфаатлар миллий ғоя ва мафкуранинг ўзига хос шаклланиш жараёнлари, унинг асосидаги назарий-концептуал ғоялар, умумэътироф этилган демократик, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳаётга жорий этиш диссертациянинг асосий мақсадини ташкил этади. Шунингдек, соғлом, маънавий бой, комил инсонни, баркамол авлодни тарбиялашда миллий истиқлол ғояси ва мафкурасининг нечоғли зарур эканлигини илмий жиҳатдан ўрганиш ҳам унинг мақсадларидан биридир.