Молиявий менежмент фанининг ўрганиш иқтисодчиларнинг банк иши ва халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида негизли тайёргарликлари талабидан келиб чиққан ҳолда кўрилади. Фаннинг ўрганишдан пировард мақсад-молиявий менежментнинг асослари бўйича бўлажак мутахассисларда чуқур назарий ва амалий билимларни шакллантириш, субъектнинг молиявий менежмент даражасини кўрсатувчи асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш учун амалий билимлар ишлаб чиқиш, молиявий муносабатлар призмаси орқали субъектни стратегик мақсадига эришиш, ҳамда тактик вазифаларни амалга оширишдир.
«Молиявий менежмент» фанини ўраганишнинг асосий мақсади, мутахассисларни банк иши соҳасига тайёрлаш бўйича Олий таълим тизимининг Давлат стандарти талабларига жавоб беришдир.