Келажагимиз пойдевори бўлган ёшларнинг эрганги куни қандай бўлиши, кўп жиҳатдан уларни бугун қандай таълим-тарбия олаётганлигига, у яшаётган, нафас олаётган ижтимоий муҳитга боғлиқ. Жамиятимизда олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами, ривожланиб бораётган фан-техника тараққиёти асрида ота-оналар фарзандларига бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг ёши ва ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, керакли таълим-тарбияни бериб бориш, маънавияти юксак, ҳар томонлама етук инсон қилиб вояга етказиш лозимлигини тобора англаб етмоқдалар.