«Ёғлар кимёси» фани бўйича маърузалар матни 5541100- «Озиқ-овқат технологияси» йўналиши бўйича бакалавр учун мўлжалланган бўлиб, у мавжуд йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тавсия этилган фаннинг намунавий ва ишчи дастури асосида тузилди. Маърузалар матни ёзишда «Озиқ-овқат технологияси», «Ўсимлик мойлари ишлаб чиқариш технологияси», “Ёғларни физик-кимёвий баҳолаш” фани бўйича мавжуд дарсликлар ва ўқув қўлланмалардан фойдаланилди.