Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ва на фақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда алоқа ва ахборот-коммуникация технологиялари тез суратда ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати бошчилигида Ўзбекистоннинг ривожланиши учун алоқа ва ахборот-коммуникация технологиялар сиёсатини такомиллаштириш ва ривожлантириш борасида кўпгина ишлар амалга оширилди.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда телекоммуникация хизматлари тарифларини такомиллаштириш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Республикада бозор механизмини босқичма-босқич ривожлантириш тарифларни белгилашга ва алоқа операторлари ўртасидаги ўзаро таклиф этиладиган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштиришга нисбатан янги услубий ёндашувларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этишни талаб қилади. Бу каби тадбир бозор муҳитида ахборот-коммуникацияларнинг муваффақиятли ишлашини таъминлаган ва хўжалик юритувчи субъектларнинг таклиф қилинадиган хизматларни ишлаб чиқиш самарадорлиги ва сифатини оширишдан манфаатдорлигини оширган бўларди.