Ахборот коммуникация технологиялари бозорини ривожлантириш масалалари

Ахборот коммуникация технологиялари бозорини ривожлантириш масалалари
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
Magistrlik dissertatsiyasi
Nashr etilgan yili:
2014
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilan vaqti:
2021-04-11 03:27:24
Ахборот коммуникация технологиялари бозорини жадал суръатлар билан ривожлантириш Ўзбекистон иқтисодиётининг мухим йўналишларидан биридир. Ҳозирги замон тараққиётини ахборот коммуникация технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Кўплаб мамлакатлар ахборот коммуникация технологияларини тезлик билан татбиқ қилиш ва такомиллаштиришнинг улкан афзалликларини англаб етди. Билимлар ва маълумотларни етказиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий фаолият ушбу мамлакатларнинг барқарор иқтисодий ривожланишига сабаб бўлди. Яъни билимларга асосланган янги иқтисодиёт асри бошланди. Президент И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида ахборот коммуникация технологиялари бозорини ривожлантириш масалаларига алоҳида тўхталиб, қуйидагиларни таъкидладилар: «Телерадио индустрия бозорини ривожлантириш, бу соҳада ғоялар ва дастурларнинг ижодий рақобат муҳитини вужудга келтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш керак. Замонавий рақамли ахборот технологияларини жорий этишни жадаллаштириш зарур. Ўйлайманки, ҳозирги ахборот, коммуникация ва компьютер асрида, интернет кундан-кунга ҳаётимизнинг барча жабҳаларига тобора чуқур ва кенг кириб бораётган бир пайтда, одамларнинг онги ва тафаккури учун кураш ҳал қилувчи аҳамият касб этаётган бир вазиятда бу масалаларнинг жамиятимиз учун нақадар долзарб ва устувор бўлиб бораётгани ҳақида гапириб ўтиришга ҳожат йўқ» . Юқорида келтирилган давлатимиз раҳбари фикридан хулоса шуки, ахборот коммуникация технологияларининг ўрни замонавий бозор иқтисодиётида катта аҳамиятига эга.

Дабавлено : 2021-04-11 03:27:24

Этот категорий

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти

Бухгалтерский учет и аудит

Қарақалпақ тилинде теңлес еки компонентли фразеологизмлер oқыў - методикалық қолланба

Ижтимоий-маданий фаолиятда сценарийчилик

Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш