Мазкур услубий тавсиялар чет тиллар институти талабалари ҳамда тилшунослик масалалари билан қизиқувчи кишиларга мўлжалланган.
Ушбу услубий тавсияларда тилшунослик фани шуғулланадиган масалалар хусусида маълумот келтирилади. Бунда умумий тилшуносликка тегишли бўлган тилнинг пайдо бўлиши, антик даврлар тилшунослиги, ўрта асрлар Европа тилшунослиги, янги асрларда Европа тилшунослиги, тилшуносликдаги оқимлар ва улар билан боғлиқ ҳолда юзага келган айрим илмий мактаблар, шунингдек, лингвистик таҳлил методлари масалалари хусусида илмий тушунчалар беришга имкон қадар ҳаракат қилинди.