Ўта хавфли карантин инфекцияси- вабонинг микробиологик ташхиси Тиббиёт олий ўқув юртлари барча факультети 2-3 курс талабалари учун ўқув-услубий қўлланма
Ишнинг мақсади: Талабаларни ўта хавфли карантин касалликларининг қўзғатувчилари билан таништириш, тўғри ташхис қўйиш учун талабаларга беморлардан текшириш учун (қон, нажас, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳоказо) олишни ва бактериоскопик, бактериологик, серологик текшириш усулларини ургатиш хамда ўта хавфли, карантин бошқа ичак касалликларидан фарқлаш, касалликка тўғри ва тез ташхис қўйиш бу касалликларни тўғри даволаш, олдини олиш усуллари тугрисида маълумот бериш.
Ўта хавфли карантин инфекцияларнинг вакилларидан бири бу “Вабо” қўзғатувчисидир. Бу касаллик ўзининг эпидемиологияси, белгилари ва организмни сувсизланиб қолиши билан бошқа ичак касалликларидан фарқ қилади. Вабо антропоноз касалликдир. Касаллик манбаи булиб бемор, 5 вибрион ташиб юрувчилар ва вабонинг нотипик, симптомсиз хили билан касалланган кишилар хисобланади.