Ушбу китоб ислом таълимотида жамият ва шахс муносабатларини ўрганишнинг назарий-методологик асосларига бағишланган бўлиб, дин фалсафасида инсон ва унинг жамиятдаги ўрни, шахс ва жамият муносабатларининг ақидавий ва ҳуқуқий асослари, Марказий осиё мутафаккирлари дунёқарашида шахс ва жамият муносабатларининг баъзи назарий масалалари тадқиқ қилинади. Шунинг билан бирга монографияда диний экстремизмнинг шахс ва жамият муносабатлари уйғунлигини таъминлашдаги зарарли оқибати, диний бағрикенглик, диний экстремизмга қарши курашнинг мафкуравий воситаси эканлиги масаласи ҳам тарихий, илмий манбалар асосида ёритиб берилган. Мазкур монография олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабаларига, диншунослик, сиёсатшунослик ва маънавият муоммолари билан қизиқувчи мутахассислар ва кенг китобхонларга мўлжалланган.