Мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ривожланишида инвестицияларнинг, жумладан хорижий инвестицияларнинг аҳамияти каттадир.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, мамлакат иқтисодиётида хорижий инвестицияларнинг тутган ўрни, салмоғи мазкур давлатдаги инвестицион муҳитнинг қанчалик қулайлигини белгилайди. Бу муҳит кўп жиҳатдан хорижий инвестицияларга нисбатан давлат олиб бораётган сиёсатнинг ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг давлат томонидан тартибга солиниш хусусиятларига боғлиқдир.