Ушбу ўқув услубий қўлланма битирув-малакавий ишларининг тузилиши, мазмуни, уни ёзиш, расмийлаштириш ва ҳимояга тайёрлаш жараёни бўйича асосий талаблар юзасидан тўлиқ тасаввур беради. Мазкур услубий қўлланма биринчи марта айнан 5140900 - Касб таълими (5340900 -Бухгалтерия ҳисоби ва аудит) йўналишини тамомлаётган бакалавриатура талабаларига мўлжалланган бўлиб, у талабаларга, илмий раҳбарлар, шунингдек, тақризчилар ҳамда битирув-малакавий ишларининг ҳимояси бўйича Давлат аттестация комиссияси (ДАК) аъзоларига услубий ёрдам сифатида тавсия этилади.