Агар иншоотнинг ҳолати хавфсизлик бўйича лойиҳавий-меъёрий талабларга жавоб берса, демак у нормал эксплуатация қилинаяпти дейиш мумкин. Бунда иншоотнинг лойиҳавий маълумотларга тўлиқ мос келиши, уни тўла ишончлиликка эга деб айтишга асос бўла олмайди, чунки вақт ўтиши билан лойиҳа меъёрлари ҳам ўзгариб боради. Масалан, 20 йил аввалги меъёрларга жавоб берган иншоот айни пайтда ишончлилик бўйича тўғри келмаслиги мумкин, чунки сейсмик фаол ҳудудларда балл шкаласи ва шунга кўра ҳисобий балл ҳам ўзгариб туради.