Қишлок хўжалик экинларининг сув истеъмоли муайян минтаканинг иқлими, тупроқ – мелиоратив шароитлари ва экинларнинг биологик хусусиятларига узвий боғликдир. Ўсимликнинг сув истеъмолида иқлимнинг таъсири катта, бу таъсир сув балансининг тақчиллиги кўрсаткичи билан белгиланади. Тақчилик кўрсаткичлари минтақалар бўйича ўзгаради. Масалан, Қашкадарё вилояти шароитида тоғолди минтақасидан ўрта ва ундан қуйи минтақага борган сари сув балансининг тақчиллиги ортиб боради, демакки, ўсимликнинг сув истеъмоли миқдори ҳам ошиб боради.