Мазкур ўқув қўлланма немис тили мутахассислигида ўқиётган 3-курс талабаларига мўлжалланган, шунингдек немис тили ижтимоий-сиёсий лексикаси ва матбуотига қизиқувчи бошқа мутахассислик талабалари ва аспирантлар ҳам фойдаланишлари мумкин .
Дарсликнинг мақсади Германия матбуоти билан яқиндан таништириш, немис тилидаги мақолаларни ўқиб тушунишга, эркин суҳбат қилишга, ижтимоий–сиёсий лексикани ўзлаштиришга, уни ўз она тилида ўқиган мақолалар мазмунини немис тилида бера олишга ўргатишдир.