Ўқув қўлланма Молия фанининг ўқув дастури асосида ёзилган бўлиб, унда умумдавлат молиясига, яъни давлат бюджети, унинг даромадлари ва харажатлари, бюджет тансиқлиги ва уни молиялаштириш, бюджет тизими, тузилмаси ва жараёни, давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари, ижтимоий таъминот, давлат кредити ва суғуртага оид масалалар ўз аксини топган. Уларнинг мазмун-моҳиятини тўғри тушуниш ҳамда тез ва осон ўзлаштириш мақсадида, анъанавий саволлар билан чекланиб қолинмасдан, баҳс-мунозара ёки назорат шаклида кўплаб саволлар келтирилган. Қўлланмадаги ўзига хос чизмалар шаклида келтирилган материаллар ҳам худди шу мақсадлар учун хизмат қилади. Қўлланма иқтисодий йўналишдаги олий ўқув юртларининг илм толиблари, магистрантлари, аспирантлари, профессор-ўқитувчилари, мамлакатнинг молия-бюджет-солиқ, ижтимоий таъминот ва суғурта тизимида фаолият кўрсатаётган амалиётчи мутахассислар ҳамда умумдавлат молияси муаммолари билан қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.