Ушбу илмий-амалий тавсияларда Шўркўл сув омборининг қисқача гидрологик ва гидробиологик тавсифи, озуқа базаси, сув омбори ихтиофаунасининг ўрганилиши ва ҳозирги экологик ҳолати, йиллар давомидаги балиқ ови таҳлил қилиниб, сув омбори балиқ маҳсулдорлигини ошириш тадбирлари тўғрисида амалий тавсиялар берилган. 2003 йил 13 августдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги № 350 қарорининг сув омборида бажарилиши тўғрисида ҳам маълумотлар берилган.