Ушбу ўқув қўлланма парҳез овқатланиш асосларига бағишланган бўлиб диетотерапиянинг вазифалари, аҳамияти, физиологик меъёрлари, турлари, парҳез таомнома тузиш принципларини ўз ичига олган. Намунавий фан дастури асосида тайёрланган ўқув кўлланмада барча касалликларда ва айрим ҳолатларда парҳез овқатланиш хусусиятлари ёритиб берилган. «Олий ҳамширалик иши» таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган мазкур ўқув қўлланма олийгоҳларнинг барча факультет талабалари, клиник ординаторлари ва магистрлари учун ҳам фойдали бўлади деган умиддамиз.