Ўқув қўлланмада «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанини техника мутахассисларидан фарқли ҳолда ижтимоий-гуманитар соҳаларда ўз ечимини кутаётган меҳнат муҳофазаси ва унинг қонунчилик асосларига доир асосий масалалар ёритилган. Унда меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат қонунчилиги, ёшлар, аёллар меҳнати, жароҳатланиш, бахтсиз ҳодиса сабабларини олдини олиш ва бартараф этиш йўллари, киши организмига ёруғлик, иссиқлик энергияси, электр токи, шовқин ва тебранишларнинг таъсири ўрганилади. Шунингдек, меҳнат қонунчилигида меҳнатга оид муносабатлар, меҳнатни бошқариш асослари, меҳнат шартномаси, меҳнат шароити, уларнинг ечимлари, хавфсизлик техникаси ва таъминлаш асослари, санитар-гигиеник талаблар, элекр хавфсизлиги ва ёнғинга қарши кураш масалалари атрофлича ёритилган. Ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг филология ва ижтимоий -гуманитар факультетлари бакалавр босқичи талабаларига мўлжалланган. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2009 йил 22 октябридаги 3-сон йиғилиши қарори билан олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган.