Ўқув қўлланма «Гидротехника иншоотларини лойиҳалаш ва қуришда гидравлик ва фильтрация ҳисоблари» фани дастури асосида ёзилган бўлиб, унда фильтрация умумий масалалари, фильтрация назариясини физик ва математик асослари, гидротехника иншоотлари заминидаги босимли фильтрацияни, ҳамда грунтли тўғонлардаги турғун ва нотурғун фильтрацияни ҳисоблаш усуллари баён қилинган.
Қўлланма гидротехника қурилиши магистратура йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ундан шу соҳадаги қурилиш ва лойиҳалаш ташкилотларининг муҳандис-техник мутахассислари ҳам фойдаланишлари мумкин.