Мазкур монографияда ўзбек шеъриятида табиат тасвирининг берилиши, пейзаж санъатидан фойдаланишда шоирнинг бадиий маҳорати, пейзажнинг бадиий санъат сифатидаги моҳияти ва таснифоти илмий асосда ёритилган. Шунингдек, тадқиқот ўзбек фольклори материалларида мифологик тасвир, мумтоз шоирларимиз асарларида пейзажнинг поэтик вазифаларини ҳам ёритганки, бу инсон ва табиат концепциясининг ўзига хос ифодасидир.