Мазкур фан дастури бакалаврият йўналиши 5140800 – педагогика –психология таълим йўналиши учун мўлжалланган бўлиб, ижтимоий педагогиканинг бир тури сифатида турли тарихий даврларда мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўллари, ҳозирги шароитда тутган ўрни, муаммоларни ечиш каби масалалар киритилган. Ушбу курснинг мазмуни, асосий ўқитувчи ва ўқувчи орасида вужудга келадиган зиддиятлар, ўқув жараёнидаги баъзи муаммоларни бартараф этишга қаратилган.