Ҳозирги кунда ўқув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ва ўқув жараёнида уч ўлчовли графикаси ёрдамида объектларнинг компьютер моделларини қуриш ва компьютер графикаси фанини ўрганишда 3D моделини қўллаш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Компьютер графикасининг янги йўналишларидан бири ҳақиқий тасвирларни шакллантиришнинг услуб ва тамойилларини ишлаб чиқишга бағишланган. Бу тамойилларга кўра тасвирларни бевосита кузатиш ёки оптик қурилмалар ёрдамида рўйхатга олиш имконияти мавжуд бўлиши керак. Шундай тасвирларга эҳтиёж дизайн, архитектура, реклама ва бошқа соҳаларда пайдо бўлди. Компьютерлар функционал имкониятларининг кенгайиши компьютер графикасининг ривожланишига асос яратди ва тасвирлар анимациясини таъминловчи тизимлар яратилишига олиб келди.