Шарқ мумтоз шеъриятида ранг, ҳарф рамзлари сингари рақам ва унинг рамзий-мажозий маънолари ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Бадиий ижоддда рақамдан фойдаланиш тажрибаси мифология, дин, урф-одат, маросим ва тасаввуф таълимоти билан бевосита боғлиқ. Шунинг учун ушбу рисолада рақам рамзларининг маъно-моҳияти ана шу уйғунликка асосланган ҳолда ёритилган.