Демократик ҳуқуқий давлатни вужудга келтиришнинг асосий шартларидан бири жамият аъзоларида зарур даражадаги ҳуқуқий маданиятни шакллантиришдир. Айниқса, талаба ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бу борада ўзининг долзарблиги билан ажралиб туради. Талаба ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ҳақида гап борганда, биринчидан, унинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши, тушуниши ва тўғри англаши, иккинчидан, булардан амалий фаолиятида фойдаланиш ҳақида фикр юритмоқ лозим.