Мазкур қўлланма долзарб масалага – давлат кадастри асослари - ер кадастри, кўчмас мулк бўлмиш, бино ва иншоотлар кадастрини юритиш муаммоларига бағишланган бўлиб, бу соҳада ўзбек тилида ёзилган биринчи китобдир. Унда кадастр ҳақида маълумотлар, унинг ҳуқуқий, геодезик асослари, кадастрни юритишда зарур бўладиган геодезик асос ва тасвирлов ишлари ёритилган. Ундан ташқари, кадастр юритишнинг хорижий тажрибалари, бино ва иншоотларни паспортлаштириш, уларнинг эскириши, емирилиши, баҳолаш ва қайта баҳолаш ҳақида маълумотлар берилган.
Кўчмас мулк кадастрини юритишни такомиллаштириш борасида қандай ишларни бажариш кераклиги ҳақида таклифлар тавсия қилинган.
3, 7-боблар Н.В.Ковалев билан бирга ёзилди.
Ўқув қўлланма шу соҳа бўйича ўқиётган талабалар ва соҳада ишлаётган мутахасислар учун мўлжалланган.