Мазкур ўқув қўлланма бўлажак педагогларни тарбиявий ишлар услубиётига оид билимлар билан қўроллантириш, тарбивий ишларни ташкил этиш маҳоратини шакллантириш масаласига бағишланган. Қўлланма туққиз бобдан иборат бўлиб, унда асосий эътибор тарбиявий ишлар услубиётининг тамойиллари, вазифалари, тарбия усуллари ва шахс ривожланишининг асосий қонунларини таҳлил этишга, ахлоқий, эстетик, экологик ва меҳнат тарбиясининг ўзига хос жиҳатларини ўрганишга ҳамда педагогик технологиялардан фойдаланишга қаратилган. Қўлланмада Ўзбекистонлик педагог олимларининг кейинги йилларда тарбия соҳасида олиб бораётган педагогик илмий-тадқиқот ишларининг натижалари ўз аксини топган.