Тадқиқотнинг бош мақсади бўлиб, бугунги жамиятни демократлаштириш ва эркинлаштириш ҳамда мамлакатни модернизациялаш шароитида ягона давлат ҳокимияти тизимида ижро ҳокимиятининг тутган ўрни ва ролини, унинг бошқа ҳокимият тармоқлари билан ўзаро муносабатини назарий жиҳатдан комплекс тадқиқ этиш ва шу аснода илмий асослантирилган назарий хулосалар, амалий таклифлар, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.