Ушбу монографияда молия ва қимматли қоғозлар бозорларида (МҚҚБ) рисксиз операциялар (РО) назарияси таклиф этилади. Китобда янги позиция асосида маълум вақт ичида МҚҚБ қатнашчиларининг РО бажариш даражасини бахолаш учун тегишли ёндашув ва моделлар хамда рискларнинг тарқлиш қонунлари ва РО асосий кўрсаткичлари берилган. Бу кўрсаткичлар қатнашчи операцияларининг (харакатларининг) РО нуқтаи назаридан қўйилган талабларига мослигини аниқлаш учун қўлланилади. Монография МҚҚБ рисклари муаммолари билан шуғулланувчи илмий ва илмий-педагогик хизматчилар, мутахассислар учун фойдали бўлиши мумкин.