Ушбу дастур фойдали қазилмаларни геотехнологик усулда қазиб олиш тўғрисида умумий маълумотларга эга бўлиш, фаннинг ривожланиш тенденцияси, истиқболи ҳамда республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижалари ва ҳудудий муаммоларининг кончилик истиқболига таъсири масалаларини қамрайди.
Фанни ўқитилишидан мақсад - талабаларни фойдали қазилма конларини геотехнологик усулда қазиб олиш технологияси тўғрисида тушунчалар, амалда қўлланиладиган техника воситаларга мос, таълим стандартида талаб қилинган билимлар, кўникмалар ва тажрибалар даражасини таъминлашдир.