Мазкур услубий қўлланма таржимашунослик назарияси ва амалиётидаги масалалардан бири, яъни шеърий асарларни бир тилдан иккинчи тилга бевосита ўгиришга бағишланган бўлиб, бу борада бугунга қадар эришилган ютуқ ва тажрибаларни умумлаштириш, бевосита таржиманинг келажаги ҳақидаги назарий қарашлари таҳлилига бағишланган. Ушбу ўқув услубий қўлланма инглиз тилидан ўзбек тилига, ўзбек ва тожик тилидан инглиз тилига таржима қилиш, бадий матнни қайта яратишнинг назарий-амалий жиҳатларини ҳозиргача деярли ўрганилмаган соҳаларини ёритишни мақсад қилиб олган. Шеър таржимасига янгича ёндашиш, қиёсий прагматика асосида таржималарни таҳлил қилиш учун материаллар, ҳар хил жанрдаги шеърлар берилган. Ўқув услубий қўлланма таржима назарияси ва амалиёти билан шуғулланувчи талабалар, магистрантлар, аспирантлар ва бадиий таржима билан қизиқувчи ёш таржимонларга мўлжалланган.