Мазкур услубий кўрсатмадан бакалавриат босқичи “Ижтимоий менежмент”, таълим йўналиши 3,4-курс талабаларининг “ИЖТИМОИЙ МЕНЕЖМЕНТ” фанидан билимини назорат қилиш ва баҳолашда фойдаланиш тавсия этилади. У талабаларга мазкур фанни ўзлаштиришда зарурий балларни тўплаш ҳақида тасаввурга эга бўлиш имконини беради. Йўналиш ишчи ўқув режасида фанга ажратилган умумий ўқув юкламаси 238 соат, шу жумладан маъруза машғулотлари 64 соат, амалий машғулотлар 62 соат, мустақил иш 112 соат ҳажмида режалаштирилган.