Ушбу ўқув услубий қўлланма битирув-малакавий ишлари-нинг тузилиши, мазмуни, уни ёзиш, расмийлаштириш ва ҳимояга тайёрлаш жараёни бўйича асосий талаблар юзасидан тўлиқ тасав-вур беради. Мазкур услубий қўлланма биринчи марта айнан 5140900 - Касб таълими (5340900 -Бухгалтерия ҳисоби ва аудит) йўналишини тамомлаётган бакалавриатура талабаларига мўлжалланган бўлиб, у талабаларга, илмий раҳбарлар, шунингдек, тақризчилар ҳамда бити-рув-малакавий ишларининг ҳимояси бўйича Давлат аттестация ко-миссияси (ДАК) аъзоларига услубий ёрдам сифатида тавсия этилади. Ўқув услубий қўлланма "Умумиқтисодий назария ва иқтисо-дий педагогика" кафедрасининг мудири, доц. и.фн. Т.Т. Жўраев ва доц. и.ф.н. Ҳ.А. Ҳакимов, и.ф.н. Д.Ш. Бабабековалар томонидан ёзилган.