Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг “Тазкирату-л-авлиё” асарини фундаментал тарзда ўрганиш, унинг ислом тарихи ва манбашунослиги учун аҳамияти, агиографик адабиётда тутган ўрни ҳамда асар матнларининг Шарқ агиографик манбалари бўлмиш туркий, форсий ва арабий маноқиб ва тазкираларни ўрганишдаги аҳамиятини кўрсатиб бериш ишнинг асосий мақсадини ташкил қилади.